«Kamalak bilimdonlari» ko`rik-tanlovi nizomi

1425451753_04-300x300“КАМАЛАК” БИЛИМДОНЛАРИ” республика танловини ўтказиш Н И З О М И
I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. «Камалак” билимдонлари” республика танлови (бундан буён «Танлов” деб юритилади) «Камалак” Болалар ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ташкилот аъзоларининг фаолият тизимини янада мустахкамлаш ҳамда ижтимоий нуфузини ошириш, Ҳаракатнинг ривожига муносиб ҳисса қўшишлари ва келажакда мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.

1.2. Танлов «Камалак” Болалар ташкилоти аъзолари ўртасида мазкур Низом асосида анъанавий тарзда ҳар ўқув йилида ўтказилади.

1.3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалалар Республика ташкилий қўмитаси томонидан ҳал этилади.

1.4. Танлов мактаб, маҳаллий, ҳудудий ва Республика босқичи кўринишида ташкил этилади.

1.5. Танловнинг мактаб босқичида 1-ўринни қўлга киритган жамоамаҳаллий босқичда, маҳаллий босқичда 1-ўринни эгаллаган жамоа ҳудудий босқичда, ҳудудий босқичда 1-ўринни эгаллаган жамоа Республика босқичида иштирок этади.

1.6. Танловда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган барча «Камалак” Болалар ташкилоти аъзолари 4-5-6-7 синф ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишлари мумкин.

1.7. Танловда иштирок этаётган жамоа аъзолари битта синф ўқувчиларидан иборат бўлиши ва энг қуйи босқичдан, республика босқичигача таркиби ўзгармаган ҳолда иштирок этиши лозим.

II. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

2.1. Мактаб босқичи:

– 4-7 синфларда 8 кишидан иборат жамоа шакллантирилади ва махсус талабнома мактаб бошланғич ташкилотига тақдим этилади. Талабномалар сонига қараб мактаб босқичлари ўтказилади.

2.2. Маҳаллий босқич:

– мактаб босқичида ғолиб бўлган жамоа маҳаллий босқичда иштирок этади. Маҳаллий босқичда туман (шаҳар)даги барча мактабларнингжамоалари қатнашади. Масалан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 27 мактаб мавжуд бўлса, мактаб босқичи ғолиблари ҳам 27 та жамоа бўлади. 27 та жамоани 1 кунда кўриб бўлмаслигини инобатга олиб, ҳудудлар (регионал) бўйича ташкил этиш мумкин. Ғолиб бўлган жамоалар ўзаро яна беллашиб, маҳаллий босқич ғолиби аниқланади.

2.3. Ҳудудий босқич:

– маҳаллий босқичида ғолиб бўлган жамоа ҳудудий босқичда иштирок этади. Маҳаллий босқич ҳам ҳудудлар (регионал) бўйича ташкил этилиши мумкин.

2.4. Республика босқичи:

– ҳудудий босқичда ғолиб бўлган 14 та жамоа Республика босқичида иштирок этади.

2.5. Танлов 4 (тўрт) йўналишда ташкил этилади ва ҳар бир иштирокчи жамоа мазкур йўналишга алоҳида тайёргарлик кўришлари лозим.

Танловни ўтказиш йўналишлари:

Танишув – ушбу шартда жамоа номи, шиори, атрибутлари, кўкрак-нишони, альбом ҳамда жамоа аъзолари билан шеър, қўшиқ, монолог ёки бошқа йўллар билан ўзларини таништириши лозим. Ушбу шарт учун 5 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

Саҳна кўриниши – ушбу шартда иштирокчи жамоа синф, мактаб, туман (шаҳар) ёки ҳудудий «Камалак” Болалар ташкилоти фаолияти ёки болалар орасидаги мавжуд муаммо ҳамда уларнинг ечимлари бўйича 5 дақиқалик саҳна кўринишларини хавола қиладилар. Ушбу шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

Савол-жавоб – ушбу йўналишда жамоа хакамлар хайъати томонидан тайёрланган 10 та саволга жавоб берадилар. Тайёргарлик кўриш учун 2 дақиқа вақт берилади. Ушбу шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

Ижтимоий лойиҳа – ушбу йўналишда ҳар бир жамоа «Камалак” Болалар ташкилоти Низомидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг ижтимоий лойиҳаси билан иштирок этиши талаб этилади. Лойиҳада ғоя, мақсади, вазифаси, уни амалга ошириш тизими ва кутилаётган натижа акс эттирилиши лозим. Иштирокчилар ўзларининг лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қиладилар. Ҳакамлар лойиҳаларнинг мазмуни, долзарблиги, аниқ асосланганлиги, янгилиги, кўлами, ижтимоий аҳамияти, амалга ошириш тизими шарт-шароитга мослиги шунингдек, лойиҳани баён этиш маҳорати ва бошқа муҳим жиҳатларига эътибор қаратади. Ушбу шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

III. ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ ТАРКИБИНИШАКЛЛАНТИРИШ

3.1. Танловнинг ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиришда «Камалак” Болалар ташкилотининг олти йўналишига мос келадиган мутасадди ташкилот вакилларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ.

3.2. Ҳакамлар ҳайъати таркибига иштирок этадиган жамоаларга алоқаси бўлмаган вакиллар киритилиши лозим.

IV. ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

4.1. Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчи жамоа «Камалак” кубоги, махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

4.2. Танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган жамоа май ойининг иккинчи ўн кунлигида ташкил этиладиган Республика «Камалак” Болалар ташкилотининг анъанвий Анжуманида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan